1

ЙҲХББ ижтимоий тармоқларда тарқалган видео лавҳа бўйича маълумот берди

ЖИНОЯТ 06.01.2021, 08:07
Теглар: YHXBB, IIB
ЙҲХББ ижтимоий тармоқларда тарқалган видео лавҳа бўйича маълумот берди

Жорий йилнинг 5 январ куни ижтимоий тармоқларда тарқалган “Aгар сизни иккита ёки 10 та расмчи бир вақтда, бир жойда расмга олиб юборса, сизга шунча жарима келади” сарлавҳаси остидаги видео лавҳа кўплаб муҳокамаларга сабаб бўлди. Мазкур ҳолат юзасидан Ўзбекистон Республикаси ИИВ ЙҲХББ Aхборот хизмати хабар берди.

 

Видео лавҳада номаълум фуқаро томонидан унга нисбатан бир вақтда содир этган қоидабузарлиги юзасидан иккита жазо қўллаш тўғрисидаги жарима қарори келганлиги айтилган.

 

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 20 сентябрдаги 747-сон қарори билан тасдиқланган "Жисмоний ва юридик шахсларнинг автотранспорт воситаларига ўрнатилган видеорегистраторлар шунингдек, видеокузатув ва тасвирга олиш техника воситалари ҳамда мобиль қурилмалар орқали қайд этилган ҳуқуқбузарлик ҳолатлари тўғрисидаги видеоёзувларни қабул қилиш, кўриб чиқиш ҳамда уларни тақдим этган шахсларни рағбатлантириш тартиби тўғрисида"ги Низомнинг 3-боби, 9-банди, биринчи хатбошисининг тўртинчи кичик бандига кўра, видеоёзувда қайд этилган ҳуқуқбузарлик бўйича қарор қабул қилинган ёки маъмурий иш юритилаётган тақдирда видеотехника воситалари орқали қайд этилган ҳуқуқбузарлик ҳолатлари тўғрисидаги видеоёзувлар асосида маъмурий иш юритилмаслиги белгиланган.

 

“Видео лавҳада изоҳ бериб ўтган фуқародан ҳудудий ЙҲХБга мурожаат қилишини сўраб, изоҳда келтириб ўтилган жазо қўллаш тўғрисидаги жарима қарорларига албатта аниқлик киритилишини маълум қиламиз” – дейилади Ўзбекистон Республикаси ИИВ ЙҲХББ ахборотида.

 

Шарҳлар

Ўзбекистонда уч кун давомида банклар ва мобил иловалар орқали маъмурий жарималарни тўлаш имконияти чекланади

08.04.2021, 13:46

Йўл ҳаракати хавфсизлиги бош бошқармаси маълум қилишича, dyhxx.ejarima.uz тизимини модернизация қилиш ва такомиллаштириш ишлари амалга оширилиши сабабли тизим 2021 йил 7 апрель куни соат 22:00дан...
Йўл белгилари ёки йўлнинг қатнов қисмидаги чизиқлар билан белгилаб қўйилган талабларга риоя этмаганлик учун жавобгарлик қандай?

17.11.2020, 21:13

Йўл ҳаракати қатнашчилари «Йўл ҳаракати хавфсизлиги тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунини, ушбу Қоидаларни ва унда келтирилган светофор ишоралари, йўл белгилари, йўл чизиқларининг талабларини билишлари, уларга амал...
Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1