1

Наманганда икки ўсмир Янги йилга ўзлари учун жиноят ишини совға қилишди

ЖИНОЯТ 06.01.2021, 15:31
Наманганда икки ўсмир Янги йилга ўзлари учун жиноят ишини совға қилишди

2020 йилнинг 30 декабрь куни соат 15:00 ларда 17 ёшли Иброхимжон Т. ўзининг жиноий шериги 16 ёшли Абдулазиз Ғ. билан Наманган шаҳрида жойлашган “Захириддин Муҳаммад Бобур” маданият ва истирохат боғида ўзганинг мулкини очиқдан-очиқ талон-торож қилишди. Улар 17 ёшли Исмоилжон А.,дан телефон аппаратини беришни талаб қилиб, бермагач уриб, “SAMSUNG-А21” русумли қўл телефонни ҳамда 50.000 сўм миқдоридаги нақд пулини олишиб ҳодиса жойидан яширинишган.

Бу ҳақда хабар берган ИИВ ҳузуридаги Тергов департаментининг маълум қилишича, мазкур ҳолат юзасидан Наманган шаҳар ИИО ФМБ 3-сонли ИИБ хузуридаги Тергов бўлими томонидан вояга етмаган Иброхимжон Т. ва Абдулазиз Ғ.ларга нисбатан  Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 166-модда 2-қисми “в” банди (талончилик)  билан жиноят иши қўзғатилган.

Тергов жараёнида, вояга етмаган Иброхимжон Т., дан жабрланувчи Исмоилжон А., га тегишли уяли телефон аппарати расмийлаштириб олиниб, жиноят ишида ашёвий далил деб эътироф этилган.

Жиноят ишида Иброхимжон Т. ва  Абдулазиз Ғ., лар гумон қилинувчи тариқасида  ишга жалб қилинганлар.

Ҳозирда дастлабки тергов ҳаракатлари давом этмоқда.

 

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1