Бразилиянинг Манаус шаҳри мери, сешанба куни коронавирус касаллигининг янги ҳолатларининг сони ошиб бораётганлиги сабабли 180 кунлик фавқулодда ҳолат режимини эълон қилган. Бу ҳақда uzreport.news маълум қилди.
Ҳукумат шаҳарнинг аксарият қисмини ёпишга қарор қилган. Фақатгина зарур буюмларни сотадиган дўконларга ишлашга рухсат этилган.
Ресторанлар, барлар ва жамоат йиғилиши мумкин бўлган жойлар фаолияти камида март ойигача бекор қилинди.
Касалхоналар беморлар билан тўлиб-тошганлиги сабабли, шифокорларга мурожаат қилувчилар учун авто- турар жойларда кутиш заллари яратилади.
Ўлим ҳолатлари сони кўплигидан жой муаммоси сабаб вафот этганларнинг таналари вақтинчалик музлатгичларда сақланмоқда.
Мамлакатдаги қабристонларда тўхтамасдан ўликлар учун махсус чуқурликлар қазилаётгани дилни хира қилади.
06.01.2021 11:01
Бразилияда ўлганларни кўмишга жой йўқлиги сабаб вафот этганларнинг таналари вақтинчалик музлатгичларда сақланмоқда






