Мирзо Улуғбек туман ҳокимлиги Матбуот хизматининг хабарига кўра, тумандаги Паркент (35 кВ) нимстанцияда янги ўрнатилган (10 000 кВа) трансформатор ишга туширилади.
Шу муносабати билан қуйида келтирилган манзилларда эртага 7 январь куни соат 23:45дан соат 02:00га қадар электр энергия узатишда қисқа муддатли узилишлар кузатилади:
- «Тўрон» маҳалласи,
- «Олмачи» маҳалласи,
- «Олтинтепа» маҳалласи,
- «Катта Олтинтепа» маҳалласи,
- «Подшобоғ» маҳалласи,
- Мирзакалон Исмоилий маҳалласи.






