1

Хонанда Жасур Умировга оид жиноят иши ёпиқ тарзда кўриб чиқилади

ЖИНОЯТ 06.01.2021, 19:42
Хонанда Жасур Умировга оид жиноят иши ёпиқ тарзда кўриб чиқилади

Олий суд Ахборот хизмати хабарига кўра, Жиноят кодексининг 118-моддаси (номусга тегиш) 3-қисми “а” банди билан айбланган хонанда Жасур Умировга оид жиноят иши жиноят ишлари бўйича Самарқанд вилояти судига келиб тушган.

Шу билан бирга, маълум қилинишича, ушбу жиноят иши доирасида А. З. ва Ш. Қ. ҳам Жиноят кодексининг 238-моддаси (ёлғон гувоҳлик бериш) 1-қисми ва 241-моддаси (жиноят ҳақида хабар бермаслик ёки уни яшириш) 2-қисми билан айбланиб судга берилган.

Мазкур жиноят иши бўйича айбланувчи Ж. У. га “қамоққа олиш” тарзидаги эҳтиёт чораси, айбланувчилар А. З. ва Ш. Қ. га “гаров” эҳтиёт чоралари қўлланилган.

Жиноят иши жорий йил 6 январь куни Жиноят-процессуал кодексининг 391-моддаси (жиноят ишининг ҳудудий жиҳатдан судловга тегишлилиги) тартибида, яъни жиноят содир этилган ҳудуддаги жиноят ишлари бўйича Каттақўрғон шаҳар судига мазмунан кўриб чиқишлик учун юборилди.

Ушбу жиноят иши Жиноят-процессуал кодексининг 19-моддаси (судда жиноят ишларининг ошкора кўрилиши) 1-қисми талабларига мувофиқ ёпиқ тарзда кўриб чиқилади.

Ишни кўриб чиқиш натижалари бўйича алоҳида баёнот берилади, дейилган хабарда.

Эслатиб ўтамиз, бир муддат аввал таниқли эстрада хонандаси Самарқанддаги лицейнинг биринчи курсини эндигина тамомлаган, вояга етмаган қизнинг номусига теккани ҳақида хабар қилинган эди. Кейинчалик, ушбу шахс эстрада хонандаси Жасур Умиров деган тахминлар пайдо бўлиб, ҳолат юзасидан қайта текширув тайинлангани ва жиноят иши очилгани хабар қилинди. Шундан сўнг, ишда тўпланган далиллар асосида Ж.У.га нисбатан 118-моддаси 3-қисми “а” банди билан айб эълон қилиниб, суднинг 21.12.2020 йилдаги ажримига асосан хонандага нисбатан қамоқ эҳтиёт чораси қўлланилган ва иш судга оширилган эди. 

Мавзуга доир: 

“Айбим бир столда шунақа бузуқлар билан ўтириб қолганим. Тухмат балосини энди кўрдим”. Жасур Умиров вазиятга алоқадорлигига ишора қилиб изоҳ қолдирган.

Жасур Умиров аввал ҳам қамалган эди. 

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1