АсосийJamiyat

Тошкент шаҳрида 40 миллион сўмлик ноқонуний товарлар айланмасига чек қўйилди

'Тошкент шаҳрида 40 миллион сўмлик ноқонуний товарлар айланмасига чек қўйилди'ning rasmi

Тошкент вилояти божхона бошкармаси Контрабандага карши курашиш ва божхона аудити бўлими ходимлари Тошкент шаҳар, Олмазор тумани худудида тезкор тадбир ўтказишди. Бу ҳақда Давлат Божхона қўмитаси Ахборот хизмати хабар бермоқда.  

Тадбир давомида, фуқаро С.Ж. бошқарувидаги “Ласетти” русумли автотранспорт воситаси тўхтатилиб, ўрнатилган тартибда кўздан кечирилди.

Натижада, мазкур автомашинада фуқаро Д.Б. хорижда ишлаб чиқарилган ва ҳеч қандай ҳужжатлари бўлмаган, умумий киймати 40 миллион сўмлик 36 500 дона конвалютадаги “Валериана” номли дори воситаларини шартли харидорга 3400 АҚШ доллари эвазига сотаётган вақтида ашёвий далиллар билан қўлга олинди.

Ҳозирда юқоридаги ҳолатлар бўйича божхона органлари томонидан суриштирув ҳаракатлари олиб борилмокда.

    Бошқа янгиликлар