АсосийJamiyat

Айни кунларда кузатилаётган об-ҳаво Ўзбекистон учун ғайриоддий ҳодиса — Ўзгидромет

'Айни кунларда кузатилаётган об-ҳаво Ўзбекистон учун ғайриоддий ҳодиса — Ўзгидромет'ning rasmi

Сўнгги кунларда Ўзбекистонда ғайриоддий ҳодиса юз бермоқда – қор доналари ҳудди тумандан тушгандек ёғяпти. Бу ҳақда «Ўзгидромет» хабари эълон қилинди.

Бу ҳодиса Ўзбекистонда ниҳоятда кам учрайди, кўпинча у қиши барқарор совуқ ҳудудларда кузатилади.

Ушбу ҳодисанинг вужудга келиш сабаби шундаки, у совуқ Сибир антициклонининг таъсиридан келиб чиқади. Одатда, бундай синоптик вазиятда ёғингарчилик кузатилмайди.
Шу билан бирга, ер юзасидаги ҳаво қатламларининг тунги кучли совиши туфайли пастки ҳаво қатламлари юқори қатламлардан совуқроқ бўлганда, ҳароратни тескари ўзгариши содир бўлади. Натижада конвекцияни олдини оладиган “блокировка қилувчи” қатлам пайдо бўлади, у конвекция ҳодисасига тўсқинлик қилади. Бундай ҳолатда, жадал равишда ишлайдиган қозонларнинг қувватлари орқали ҳавога кўп миқдорда ташланадиган илиқ буғ, ҳудди шу қатламга “урилиб” тушгандек, қуюқлашади ва қор доналари шаклида ёғади.

Ушбу ҳодисани ўрганган баъзи тадқиқотчилар буни “техноген қор” деб аташади. Бироқ, бу бутунлай тўғри эмас. Шунга қарамай, бу антропоген омил таъсирида ўзгартирилган табиий ҳодисадир.

    Бошқа янгиликлар