АсосийJamiyat

«Жартепа» чегара божхона пости очилди

'«Жартепа» чегара божхона пости очилди'ning rasmi

Ургут туманида Тожикистон Республикаси билан чегарада жойлашган «Жартепа» чегара божхона пости яна ўз фаолиятини бошлади. Бу ҳақда Самарқанд вилояти божхона бошқармаси хабар берди. 

Маълум қилинишича, пост орқали ҳозирча фақат халқаро юк ташувчиларнинг юк автотранспорт воситалари ҳаракатланиши белгиланган. Эндиликда Самарқанд вилоятида фаолият юритаётган тадбиркорлик субъектлари мазкур пост орқали ўз товарларини қўшни давлатга бемалол экспорт қилишлари ёки товарлар импортини амалга оширишлари мумкин.Бу эса уларга қўшимча қулайлик яратиш билан биргаликда вақт ва харажатларини тежаш имконини беради. 

Пост орқали жисмоний шахсларнинг ҳаракатланишига рухсат берилганида бу ҳақида қўшимча хабар берилади.

    Бошқа янгиликлар