Ўзбекистонга Хитойнинг Anhui Zhifei Longcom Biopharmaceutical компанияси томонидан замонавий усуллар ёрдамида ишлаб чиқилган вакцина партияси олиб келинган бўлиб, у ўзида вирус сақламайди. Шу сабабли COVID-19 инфекциясини келтириб чиқариш эҳтимоли мавжуд эмас ва у дунёдаги энг хавфсиз вакцина тури ҳисобланади.
Синовда 18 дан 70 ёшгача бўлган аввал коронавирусга чалинмаган кўнгиллилар иштирок этиши мумкин.
Ушбу синов давомида сизга ҳар 30 кунда 3 доза вакцина ёки назорат эритма (плацебо) юборилади. 1 йил давомида шифокорлар назоратида бўласиз. Синовга алоқадор ҳар қандай ножўя таъсирлар суғурталанади. Синов жараёнининг ҳар бир босқичи халқаро стандартлар асосида олиб борилмоқда дея хабар беради ваксина.уз сайти.






