АОКАда ўтказилган “Чақалоқ савдосининг оғир оқибатлари, фарзандликка ҳамда васийлик ва ҳомийликка олиш тартиблари, соҳада муаммолар таҳлили” мавзуидаги матбуот анжуманида мутахассислар томонидан чақалоқ савдосига сабаб бўлаётган асосий омиллар айтилди.
Аёллар қуйидаги сабабларга кўра, ўз фарзандларини сотишга мажбур бўлишмоқда:
➖ боланинг онаси ижтимоий ҳимояланмагани ва моддий эҳтиёжлари таъминланмаганлиги;
➖ турмушга чиқмаган аёллар ҳомиладор экани ҳамда чақалоқни оиласидан яширишга уриниши;
➖ фарзанд кўрмаган оилалар томонидан чақалоқ асраб олишга эҳтиёж мавжудлиги;
➖чақалоқ савдосининг олдини олишга қаратилган мукаммал ҳуқуқий асоснинг йўқлиги.
2017-2020 йилларда ўтказилган тезкор тадбирлар доирасида Ўзбекистонда чақалоқ савдоси билан боғлиқ 185та ҳолат аниқланган.






