ТAСС хабарига кўра, Копенгагенда бўлиб ўтган брифингда Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти (ЖССТ) Европа минтақавий бюроси директори Ханс Клюге коронавирус инфекциясининг янги штамми Европанинг 22 та давлатида аниқланганини айтди.
Х. Клюгенинг сўзларига қараганда, худди Буюк Британия ва Данияда бўлгани каби кейинчалик яна бошқа штаммлар ҳам юзага келиши мумкин.
— Барча вируслар сингари, "COVID-19" ҳам вақт ўтиши билан ўзгарди, — деди Ханс Клюге. — Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилотининг Европа минтақасидаги 22 та давлатда ушбу янги штамм қайд этилди. Гарчи янги штамм келтириб чиқарадиган касаллик сезиларли даражада ўзгармаган бўлса-да, у анча тез тарқалмоқда. SARS CoV-2 (VOC) шу пайтгача барча ёш тоифаларида рўйхатга олинган, болалар юқори хавф гуруҳига кирмайди.
Соғлиқни сақлаш вазирлиги Жамоатчилик билан алоқалар бўлими.






