Сўнгги тўрт йилда прокуратура органлари фаолияти билан боғлиқ қатор қонун, фармон, қарор ва фармойиш қабул қилинди.
Президент Шавкат Мирзиёев 2016 йил 19 декабрь куни прокуратура ходимлари учун муҳим тарихий санага асос солди. Аниқроғи, “8 январни – “Ўзбекистон Республикаси прокуратура органлари ходимлари кунини белгилаш тўғрисида” ги Қонунни имзолади. Таъкидлаш жоиз, мазкур ҳужжат Шавкат Мирзиёев Президент сифатида имзолаган биринчи қонун.
Ҳужжат Олий Мажлис Қонунчилик палатаси томонидан 6 декабрда қабул қилиниб, 13 декабрда Сенат тасдиғидан ўтган эди. Прокуратура органлари ходимлари куни 8 январда нишонланади.
1992 йилнинг худди шу куни Биринчи Президент Ислом Каримов томонидан «Ўзбекистон Республикаси прокуратура органлари тўғрисида"ги Президент фармони қабул қилинган эди.
Бугун, 8 январь санасида Ўзбекистон Республикаси Прокуратура органлари ходимлари касб байрамини нишонлашяпти. Соҳа ходимларини касб байрамлари билан таҳририятимиз жамоаси номидан табриклаймиз. Адолат ва қонунийлик посбони сифатида халқ манфаати йўлида хизмат қилишингизда куч-қувват ва муваффақиятлар тилаймиз.






