Дональд Трамп Капитолийга қилинган ҳужумни қоралаб, Конгресс олдидаги митинг ва бинога бостириб кириш пайтида қонунни бузганлар бунинг бадалини «тўлашларини» айтди. Бу ҳақда rbc.ru ёзмоқда.
Трамп энди Байденга ҳокимиятни тинч йўл билан топширишга эътибор қаратмоқчи ва инаугурация 20 январда режалаштирилганидек бўлиб ўтишига ишонтирди. Трамп, шунингдек, америкаликларни бирлашишга ва ярашишга чақирди, дейилади хабарда.
Мавзуга доир:






