АсосийJamiyat

Сурхондарёда қарор ва буйруқ талабларини бузган ЙПХ ходими эгаллаб турган лавозимидан озод этилди

'Сурхондарёда қарор ва буйруқ талабларини бузган ЙПХ ходими эгаллаб турган лавозимидан озод этилди'ning rasmi

️2020 йилнинг 18 декабрь куни ижтимоий тармоқларда "Термиз шаҳрида ГАИ ходими нима учун ҳайдовчига ялинмоқда?" сарлавҳаси остида  видео лавҳа тарқалган эди. 

Ўша куннинг ўзида ҳолат юзасидан Сурхондарё вилояти ИИБ томонидан хизмат текшируви ўтказилаётганлиги ҳақида хабар берилган эди. 

Йўл ҳаракати хавфсизлиги Бош бошқармасининг маълум қилишича, ўтказилган хизмат текширувида Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 1 декабрдаги 975-сон қарори билан тасдиқланган "Йўл-патруль хизмати ходимларининг йўл ҳаракати қатнашчилари билан ўзаро муносабатлари ҳамда махсус мосламалардан фойдаланиши тартиби тўғрисида"ги Низоми ҳамда ИИВнинг меъёрий буйруғи талабларини бузганлиги аниқланган. Шу сабаб Сурхондарё вилояти ИИБ ЙҲХБ ходими Б.Избасаров эгаллаб турган лавозимидан озод этилиши бўйича хулоса қабул қилинган.

 

    Бошқа янгиликлар