АсосийJamiyat

Дам олиш кунлари совуқ антициклон Ўзбекистон ҳудудидан чиқиб кетади

'Дам олиш кунлари совуқ антициклон Ўзбекистон ҳудудидан чиқиб кетади'ning rasmi

Ўзбекистон Гидрометерология марказининг маълум қилишича, дам олиш кунилари совуқ антициклон Ўзбекистон ҳудудидан бутунлай чиқиб кетади.
Кечалари ҳарорат кўтарилиши секинроқ бўлади, кундуз кунлари эса тезлашади.

Якшанба куни кечалари совуқ 1-6 даражагача бўлади, кундуз кунлари эса қуёш ҳавони 7-10 даража илиққача иситади. Ниҳоят ҳарорат меъёрий қийматларга яқинлашади.

Шу кунларда ҳаво ёғингарчиликсиз бўлади, асосан бироз булутли бўлиши кутилмоқда. Республиканинг баъзи жойларига асосан кечаси ва эрталаб туман тушиши мумкин.

Ушбу даврда тоғли ҳудудларда қор кўчиши хавфи сақланиб туради.

    Бошқа янгиликлар