Бугун, 8 январ куни пойтахтимизнинг Яшнабод тумани “Алимкент” МФЙ ҳудудида Мудофаа вазирлиги ҳарбий хизматчилари учун бунёд этилган кўп қаватли арзон уй-жойларни ўз эгаларига тантанали топшириш маросими бўлиб ўтди. Бу ҳақда "O'zshahar qurilish invest"нинг Ахборот хизмати хабар бермоқда.
Байрамона тадбирда Мудофаа вазирлиги, Тошкент ҳарбий округи, Республика Маънавият ва маърифат маркази, Тошкент шаҳар ҳокимлиги, “Ўзшаҳар қурилиш инвест” ИК, ОАВ ходимлари ва янги хонадон соҳиблари иштирок этди.
Ушбу уйлар “Ўзшаҳар қурилиш инвест” инжиниринг компанияси томонидан барпо этилган бўлиб, замонавий лойиҳалар асосида бу ерда Мудофаа вазирлиги ҳарбий хизматчилари учун жами 356 хонадондан иборат 7 та кўп қаватли уй-жойлар қад ростлади. Улар тантанали равишда юрт ҳимоячиларига топширилди.
Шу ўринда айтиш жозки, "Ўзшаҳар қурилиш инвест" ИК томонидан ҳарбий хизматчилар учун Тошкент шахрида 3 йил давомида жами 2 156 та хонадондан иборат 63 та кўп қаватли уй-жойлар бунёд этилди.






