Тошкент ҳалқа авто йўли “Сарбон” чойхона қаршисида 1200 мм сув қувурида вужудга келган носозликни бартараф этиш ишлари олиб борилмоқда. Бу ҳақда "Тошкент шаҳар сув таъминоти" МЧЖ матбуот хизмати хабар бермоқда.
Шу муносабат билан қуйидаги манзилларда вақтинча сув босими пасайиши кузатилиши мумкин:
Юнусобод туманида:
- Шарқ ҳақиқати маҳалласи;
- Ҳасанбой маҳалласи;
- Катта Ҳасанбой маҳалласи;
- Тикланиш маҳалласи;
- 9-10 қозонхоналар;
Олмазор туманида:
- Аҳил;
- Мойарик;
- Гулзор;
- Мойқўрғон;
- Бешқўрғон;
Носозлик бартараф этилиши билан сув босими қайта тикланади, дейилади хабарда.






