Ўзбекистонда бугундан бошлаб ҳаво ҳарорати бироз кўтарилишни бошлайди. Бу ҳақда Ўзгидромет хабар қилди.
Синоптикларнинг маълумотига кўра, бугун, 9 январь куни мамлакатимиз бўйлаб ўртача ҳарорат +2... +4 даража, тунда эса -6... -8 даража бўлиши кутилмоқда. Шамол тезлиги 3-8 м/с.га етади.
Ёғингарчилик кутилмаяпти. Республиканинг тоғли ҳудудларига туман тушиши мумкин. Мамлакатимизнинг шимолий ҳудудларида тунда ҳаво ҳарорати -16 даражагача тушиб кетади.
09.01.2021 04:44
Ўзбекистонда бугундан бошлаб ҳаво ҳарорати кўтарила бошлайди — Ўзгидромет






