Буюк Британия бош вазири Борис Жонсон душанба куни бутун Aнглия бўйлаб ўзини изоляция қилиш режимини жорий этиш тўғрисида қарор қабул қилганини эълон қилди. Бу ҳақда Британия расмийларига таяниб, Интерфакс хабар бермоқда.
Бош вазирнинг таъкидлашича, бундай чора-тадбирлар тобора тез тарқалаётган COVID-19 вирусининг "инглизча" штаммига қарши курашда ёрдам беради.
Биз COVID-19 туфайли Aнглияда аҳолининг ўзини ўзи изоляциялашнинг энг қатъий яъни учинчи режимини жорий этамиз. Бу режим 2021 йил 15 февралгача амал қилиши режалаштирилган.
Британия парламенти чоршанба куни ҳукумат томонидан таклиф қилинган чораларни маъқуллаши кутилмоқда. Шу билан бирга, Британия ҳукумати аҳолини душанба куни кечқурун - парламентдан "яшил чироқ" кутмасдан чекловларга риоя қилишга чақирмоқда.
Бош вазирнинг қарорига биноан ҳаёт учун зарур бўлмаган товарларни сотадиган барча дўконлар ёпилади. Ресторанлар эса фақат етказиб бериш ёки харидор томонидан олиб кетиш усулида ишлайди. Мактаблар ва университетлар масофадан фолият юритади.
Фақатгина зарурий ҳолларда фуқаролар иш жойига, шунингдек, озиқ-овқат дўконлари ва дорихоналарга боришига рухсат берилади.
Душанба куни Буюк Британияда қарийб 59 минг кишига коронавирус ташхиси қўйилган ва 407 бемор инфекция таъсиридан вафот этган эди.






