АсосийDunyo

Лондонда коронавирус юқтирган Aрманистон президентининг аҳволи оғирлашди

'Лондонда коронавирус юқтирган Aрманистон президентининг аҳволи оғирлашди'ning rasmi

Aрманистон Президенти Янги йилни Лондонда оиласи ва набиралари билан кутиб олган эди. 5 январь куни Aрманистоннинг "Aрменпресс" давлат ахборот агентлиги Президент Лондондаги таътили давомида коронавирус инфекциясини юқтириб олганини маълум қилди.

Интерфакснинг хабарига кўра айни кунларда Aрманистон президенти Aрмен Саркиссианнинг аҳволи оғир. Шифокорлар Саркиссианнинг ҳолати юзасидан қуйидагиларни маълум қилган:

"Коронавирус инфекцияси туфайли изоляция қилинган Aрманистон Президентининг касаллиги оғир шаклда, ушбу ҳолатга хос хавфли аломатлар мавжуд. Президентни даволашни назорат остида давом эттирамиз".

Президент Матбуот хизмати хабарига кўра, "вазият барқарорлашгандан ва шифокорларнинг рухсатидан сўнг Aрманистон президенти Ереванга қайтади".

Маълумот учун, Aмериканинг Жонс Хопкинс университети, Aрманистонда жами 161 415 коронавирус касаллиги аниқлангани, 2 908 киши вафот этганини эълон қилди.

    Бошқа янгиликлар