АсосийJamiyat

Тошкент шаҳар ИИББ йўл-транспорт ҳодисасига учраган хизмат машинаси ҳақида маълумот берди

'Тошкент шаҳар ИИББ йўл-транспорт ҳодисасига учраган хизмат машинаси ҳақида маълумот берди'ning rasmi

Ижтимоий тармоқларда Тошкент шаҳар ИИББ хизмат автомобили йўл-транспорт ҳодисасига учрагани ҳақидаги хабар тарқалмоқда. Мазкур ҳолат юзасидан Тошкент шаҳар ИИББ ахборот хизмати қуйидагиларни маълум қилди.

2021 йил 8 январь куни тахминан соат 23.30 ларда Тошкент шаҳар ИИББ ЙҲХБ ЙПХ инспектори кичик сержант Ортиқбой Исакулов бошқарувидаги, давлат рақами 01 661 VSC бўлган хизмат машинаси транспорт воситасини Яшнобод тумани Паҳлавон Маҳмуд кўчасида автотранспорт ҳодисаси рўй берган. Бунга сабаб ҳаракатланиш вақтида автомобиль баллонига мих кириб қолган. Натижада ҳайдовчи транспорт воситасининг бошқарувини йўқотиб, йўл четидаги дарахтга урилган. Йўл-транспорт ҳодисаси натижасида жабрланганлар йўқ.

Бошқа янгиликлар