7 январь куни оқ рангли “Нексия-2” русумли автомобиль олиб қочилди, дея хабар бермоқда Тошкент шаҳар ИИББ.
Маълум қилинишича, Жиноят қидирув бошқармаси ходимлари автомобильни шикастсиз ва соз ҳолатда топишган. Бироқ автомобильни олиб қочишда гумон қилинувчи шахс яширинди. Мазкур автомбольни олиб қочган шахс автомобиль турган жойдаги кузатув камераларида мухрланган ва унинг шахси аниқланди.
Гумонланувчи Қашқадарё вилояти, Шаҳрисабз шаҳрида рўйхатда турувчи Холияров Шерзод Эркиновични қидирувида кўмак бериш сўралмоқда.
Эгнидаги кийими: қизил рангли куртка, тўқ кулранг шим, қора туфли.
"Қидирувда ёрдам бериши мумкин бўлган маълумотларни +998-98-812-30-00 ёки 102 рақами орқали беришингизни сўраймиз", дейилади хабарда.






