АсосийJamiyat

Қашқадарё ҳудудий электр тармоқлари корхонаси раҳбари косонликлардан узр сўради

'Қашқадарё ҳудудий электр тармоқлари корхонаси раҳбари косонликлардан узр сўради'ning rasmi

Ижтимоий тармоқларда Янги йил кечаси ҳам айрим ҳудудларда чироқ йўқлиги ҳақида хабарлар тарқалди. Хусусан, косонликлар ҳам Янги йилни электр энергиясисиз кутиб олди.

Ҳолат юзасидан Қашқадарё ҳудудий электр тармоқлари корхонаси раҳбари Анвар Музапов хабарларни тасдиклаб, халқдан узр сўради.

Қашқадарё ҳудудий электр тармоқлари корхонаси раҳбарининг таъкидлашича, нимстанция қурилганига 50 йил бўлган. Мавжуд қурилмалар эскирган. Шунингдек, масъулиятсиз ходимларга чора кўрилган.

 

"Косон туманида 2020 йил 31 декабрь куни кеч соат 21:14да тумандаги Косон нимстанциясини «Шаҳар 1 федери»да бош кабелида шикастланиш юзага келган. Натижада авария ҳолати юзага келди. Оқибатда Косон тумани марказидаги маҳалларда электр энергияси узилиб қолди. Бу бор ҳолат, буни ҳаммамиз кўрдик, эшитдик, биламиз.

«Шаҳар 1 федери»ни бош кабелида шикастланиш юзага келган. Шикастланиш нимадан юзага келди деган савол туғилади. Шикастланиш ўша «Шаҳар 1 федери»да юкламанинг ўта катталигидан.

Энди ўша кабелни ҳам ўта катта юклама билан ишлаш вақти бор. Ўша вақтидан ошиб кетганидан кейин у кабель шикастланади.

Биз 21:14да бу воқеа содир бўлганидан кейин, зудлик билан ходимларни жалб қилган ҳолда аварияни бартараф қилиш чораларини кўрдик. Лекин Янги йил кечаси уни тиклай олмадик. Буни тан оламиз ва Косон халқидан узр сўраймиз", деди Музапов.

Бошқа янгиликлар