АсосийJamiyat

Вилоят ҳокими чекка қишлоқда тунаб қолди ва "свет" муаммосига ўзи гувоҳ бўлди

'Вилоят ҳокими чекка қишлоқда тунаб қолди ва "свет" муаммосига ўзи гувоҳ бўлди'ning rasmi

Сирдарё вилояти ҳокими Ғофуржон Мирзаев вилоятнинг чекка ҳудудларида яшовчи аҳолининг ҳолидан хабар олиш мақсадида Ховос туманида бўлди. Бу ҳақда Сирдарё вилояти ҳокимлиги матбуот хизмати хабар бермоқда.

Хабарда айтилишича, вилоят раҳбари Ховос тумани “Бинокор” маҳалласи, Бинокор кўчасида истиқомат қилаётган Абдувалиев Эрмуҳаммад ота хонадонига ташриф буюрган.

Ғофуржон Мирзаев ушбу хонадонда маҳалла фаоллари, оқсоқоллар, кекса нуронийлар билан суҳбати чоғида маҳалладаги мавжуд муаммолар хусусида суҳбатлашган.

Уни қарангки, ташриф давомида айрим кўчаларда электр-энергия таъминоти узилганлиги маълум бўлди.

Бундан ташқари, қишлоқ фуқаролари биринчи навбатда ички йўллар, суюлтирилган газ ва электр таъминоти, тунги ёритиш чироқларни ўрнатиш, маҳалладаги қабристонни обод қилиш масалаларини ҳал қилиб беришни сўради.

Бошқа янгиликлар