АсосийJamiyat

Фарғона шаҳрида ҳайдовчи уриб юборган пиёда шифохонада вафот этди

'Фарғона шаҳрида ҳайдовчи уриб юборган пиёда шифохонада вафот этди'ning rasmi

Фарғона шаҳрида 8 январь куни фуқаро С.Н. “Tico” автомашинасини И.Каримов кўчасида бошқариб кетаётиб, йўлни қатнов қисмини пиёда кесиб ўтаётган М.А. исмли аёлни уриб юборади. 

Бу ҳақда хабар берган Фарғона вилояти ИИБ Ахборот хизматига кўра, пиёда  аёл тан жароҳати олиб, шифохонада вафот этган.

Мазкур ҳолат юзасидан Фарғона шаҳар ИИО ФМБ ҳузуридаги тергов бўлими томонидан Жиноят кодексининг 266-моддаси 2-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

 

 

    Бошқа янгиликлар