М.А. кўп миқдорда ўғрилик жиноятини содир этгани учун Жиноят кодексининг 169-моддаси 3-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, унга нисбатан жиноят ишлари бўйича Қарши шаҳар суди томонидан ахлоқ тузатиш ишлари жазоси тайинланган. Бу ҳақда “Postda” мухбири хабар бермоқда.
Жиноятчи жазони ўташдан бўйин товлаган ва унга нисбатан қидирув эълон қилинган.
Қарши шаҳар ИИОФМБ томонидан қидирувда бўлган фуқарога нисбатан олиб борилган қидирув ишлари давомида у Россия Федерациясининг Москва шаҳрида эканлиги аниқланган. Кўп ўтмай, М.А. ИИВ ЖҚББ ва вилоят ИИБ ЖҚБ тезкор вакиллари томонидан ушланиб, республика ҳудудига олиб келинди.






