АсосийJamiyat

Тошкент метросида узоқроқ масофага борган йўловчи кўпроқ пул тўлайдиган тартиб жорий этилади

'Тошкент метросида узоқроқ масофага борган йўловчи кўпроқ пул тўлайдиган тартиб жорий этилади'ning rasmi

Тошкент метросида 2021-йилнинг июн ойига қадар табақалаштирилган тариф тизими йўлга қўйилиши кутилмоқда. Бу ҳақда Ўзбекистон транспорт вазири вазифасини бажарувчи Илҳом Маҳкамов “Дарё” мухбири  билан суҳбатда маълум қилди.

"Бугун метро йўналишлари узунлиги ортмоқда. Aммо бир-икки километр юрган одам ҳам 1400 сўм тўлайди, 10-15 километр фойдаланган одам ҳам 1400 сўм тўламоқда. Яқинда автоматлаштирилган тўлов тизимини татбиқ қилдик. Бу бизга таҳлил қилиш имкониятини яратиб беради”, — дейди Маҳкамов.

Унинг сўзларига кўра, икки-уч ойлик таҳлиллардан сўнг, “кимнинг қанча масофа юргани ва унинг таннархга таъсиридан келиб чиқиб”, табақалаштирилган тариф тизимини йўлга қўйиш режалаштирилган. “Бу тизим шу йилнинг ярмигача ҳам бормай амалиётга жорий қилинади”, — деди у.

    Бошқа янгиликлар