АсосийJamiyat

Тошкентда темир йўлни қизил чироқда кесиб ўтмоқчи бўлган "Nexia" "Lacetti"ни уриб йиқитди (видео)

'Тошкентда темир йўлни қизил чироқда кесиб ўтмоқчи бўлган "Nexia" "Lacetti"ни уриб йиқитди (видео)'ning rasmi

Тошкент шаҳар Юнусобод туманида 10 январь куни "Nexia" ҳайдовчиси темир йўлни қизил чироқда кесиб ўтмоқчи бўлиб, "Lacetti"ни уриб йиқитди. Бу ҳақда шаҳар Ички ишлар бош бошқармаси ахборот хизмати хабар берди.

Маълум бўлишича, 10 январь куни соат 17:30 да Юнусобод туманидаги Локомотив боғи ёнида "Nexia" русумли автомобиль ҳайдовчиси 30 ёшли Э.К. кутилмаган манёвр сабабли 32 ёшли Ў.Т. бошқарувидаги "Lacetti" русумли автомобилга тўқнашган.

Қайд этилишича, йўл транспорт ҳодисасидан олдин иккала ҳайдовчи ҳам темир йўл светофорининг тақиқловчи белгисини ва туширилаётган шлагбаумни кўриб менсимаган.

Тиббий экспертиза хулосасига кўра иккала ҳайдовчи ҳам ҳушёр бўлган. Воқеа сабабли ҳеч ким жабр кўрмаган. Мазкур факт асосида ЙҲХБ ходимлари томонидан иккала ҳайдовчиларга нисбатан маъмурий баённомалар расмийлаштирилган.

    Бошқа янгиликлар