АсосийJamiyat

Суд тизими: янги йилдаги илк тайинлов ва илк жазолар

'Суд тизими: янги йилдаги илк тайинлов ва илк жазолар'ning rasmi

Бугун Ўзбекистон Республикаси Судьялар олий кенгашининг навбатдаги йиғилиши бўлиб ўтди. Бу ҳақда кенгаш матбуот хизмати маълум қилмоқда. 

Йиғилишда 5 йиллик ваколат муддати тугаган бир неча нафар судьяларни янги муддатга тайинлаш, шунингдек айримларини (ваколат муддатига) қайта тайинлаш масаласи кўриб чиқилди. 

Тайинловга оид барча жараёнлар замонавий ахборот-коммуникация технологиялари воситасида очиқ-ошкора ўтди. Унда оммавий ахборот воситалари  вакиллари ҳам ҳозир  бўлди.

Судьялар олий кенгаши қарори билан 6 нафар номзод навбатдаги 10 йиллик муддатга, яна уч нафар судья ваколат муддатига қайта тайинланди, 2 нафари захирага қолдирилди. Захирада қолганларга бир ойдан кейин яна бир бор ўз омадини синаб кўриш имконияти берилади.

Шунингдек, кенгаш судьялик фаолиятида хато-камчиликларга йўл қўйган 4 нафар судьяни интизомий жавобгарликка тортиш масаласини ҳам муҳокама қилди. 

Пировардида, уларнинг 3 нафарини интизомий жавобгарликка тортишга розилик берди, бир нафарига нисбатан рад этди.

Эслатиб ўтамиз, судьяларга нисбатан интизомий чоралари  (Судьялар олий кенгаши розилик билдирганидан сўнг) тегишли малака ҳайъатлари томонидан қўлланилади.

    Бошқа янгиликлар