Толимаржон ва Фарғона йўли кўчалари кесишмасида олиб борилаётган йўл таъмирлаш ишлари сабабли 31 январга қадар баъзи йўллар ёпилади дея хабар берди Тошкент шаҳар ҳокимлиги матбуот хизмати.
Хусусан:
1) Сайхун кўчасидан Фарғона йўли кўчасига тўғри чиқиш йўли;
2) Фарғона йўли кўчасидан Сайхун кўчасига тўғри тушиш йўли;
3) Толимаржон кўчасидан Фарғона йўли кўчасига бурилиш — «Ўзэлектроаппарат» заводидан «Фарғона» деҳқон бозори йўналишда;
4) «Ислом ота» масжидидан «Ўзбек қоғози» ОАЖ йўналишдаги дублёр йўли
Хабарда айтилишича, мазкур йўл қисмида йўл таъмирлаш ишлари жараёнида транспорт оқимини тақсимлаш учун Сайхун ва Фарғона йўли кўчалари оралиғидаги қайтиш йўл бўйлаб икки томонлама ҳаракатланиш очилади.






