АсосийJamiyat

Тахиатош педагогика коллежи директори 40 ёшида вафот этди

'Тахиатош педагогика коллежи директори 40 ёшида вафот этди'ning rasmi

Қорақалпоғистон Республикаси Тахиатош педагогика коллежи директори Ибрайм Матчанов вафот этди. Бу ҳақда хабар қилган Мактабгача таълим вазирлиги жамоа номидан марҳумнинг яқинларига таъзия изҳор қилди.

Маълумот ўрнида:

Марҳум 1980 йили Қорақалпоғистон Республикасининг Хўжайли туманида туғилган. 2014 йилдан то ҳозирги кунга қадар Тахиатош педагогика коллеж директори лавозимида фаолият юритиб келаётган эди.  

И.Матчанов ўзининг билимдонлиги, ишчанлиги, маънавий етуклиги билан ижтимоий иқтисодий ва ҳаётий масалаларни ечимини топиш, берилган топшириқ ва вазифаларни ўз вақтида ва сифатли бажариш каби қобилиятларни намоён қилиб келган раҳбар ходимлардан бири эди, дейилади хабарда. 

 

    Бошқа янгиликлар