АсосийJamiyat

Тошкентда "TOYOTA" ҳайдаб кетаётган Қирғизистон фуқароси ухлаб қолиб, ЙТҲга учради

'Тошкентда "TOYOTA" ҳайдаб кетаётган Қирғизистон фуқароси ухлаб қолиб, ЙТҲга учради'ning rasmi

2021 йилнинг 12 январь куни соат 21.35 лар атрофида Бектемир туманидаги Шарқ ЙПХ пости яқинида Қирғизистон Республикаси фуқароси ЙТҲга учради дея хабар бермоқда ИИББ ахборот хизмати. 

32 ёшли Самит А, ўзининг бошқарувидаги “TOYOTA LAND CRUISER” русумли (давлат рақами 01 KG 828 AHJ) автомобиль, 55 ёшли Бекназаров Р.нинг бошқарувидаги "Lacetti" русумли (давлат рақами 01 V 317 XA) автомобиль билан тўқнашган, сўнг бетон тўсиққа урилган. Дастлабки маълумотга кўра, ЙТҲнинг сабаби "TOYOTA" ҳайдовчиси рульда ухлаб қолган. 

ЙТҲ натижасида йўловчи – Самарқанд вилоятида туғилган 25 ёшли Гулсара А. тан жароҳати олиб, тиббий муассасага жойлаштирилган.

“Ҳурматли ҳайдовчилар! Йўлга чиқишдан аввал, шунингдек транспорт воситасини бошқараётганда доимо ўзингизнинг ҳолатингизни объектив ва танқидий баҳоланг. Агарда сиз касаллик туфайли ҳолсизлик сезсангиз ёки уйқингиз келса – ўзингизни ва йўл ҳаракати қатнашчиларининг соғлиғини ва ҳаётинини асраш, шунингдек мулкингизга шикаст етказилишини олдини олиш мақсадида - рулга ўтирманг, бошқарувни тўхтатинг”,– дейилади ИИББ ахборотида.

Бошқа янгиликлар