Тошкент шаҳридаги “Халқлар дўстлиги” санъат саройи олдидаги майдонда Ватан ҳимоячилари куни муносабати билан “Ким Ватанга содиқ бўлса, мендирман ўша!” шиори остида ҳарбий-ватанпарварлик фестивали пойтаxтимиз меҳмонлари, аҳолиси ва ўқувчи ёшларни қамраб олмоқда. Унда жанговар теxникалар, қурол-аслаҳалар, алоқа воситалари кўргазмаси ташкил этилган.
Тадбирдан ҳарбийлар, эл суйган санъаткорлар томонидан ижро этилган Ватанни мадҳ этувчи куй-қўшиқлардан иборат бадиий қисм ҳам ўрин олган.
Тадбир дастуридан:
- Ўзбекистон Республикаси Мудофаа, Ички ишлар вазирликлари, Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардияси, Ўзбекистон Республикаси ДХХ Чегара қўшинлари ҳарбий оркестрларининг мусиқий чиқишлари;
- ҳарбий хизматчиларнинг қўл жанги ва қурол билан саф машқларини бажариш бўйича кўргазмали чиқишлари ва тарихий жанг санъати кўринишлари намойиши;
- кинолог мутахассисларнинг кўргазмали чиқишлари;
- фестивалга ташриф буюрувчиларни замонавий ҳарбий техника ва қурол-аслаҳалар, алоқа воситалари билан таништириш ва бошқа қизиқарли томошалар ўрин олган.
14 январ куни кун давомида давом этадиган ушбу тадбирга ташриф буюринг ва завқ олинг.
Қуйида тақдим этилаётган фоторепортаж эса мазкур қизиқарли кўргазмалардан иборат тадбир ҳақида янада аниқроқ тасаввур уйғотса ажабмас...






Барно МАДАЛИЕВА, Жамшид ЖОВБЎРИЕВ, darakchi.uz учун махсус тайёрланди






