АсосийJamiyat

Қандай аёллар «Аёллар дафтари»га киритилади?

'Қандай аёллар «Аёллар дафтари»га киритилади?'ning rasmi

АОКАда  Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазирлиги иштирокида ўтказилаётган матбуот анжуманида  маълум қилинишича, жойлардаги ҳар бир сектор кесимида маҳаллабай асосда

▫️30 ёшдан ошган ижтимоий ҳимояга муҳтож ишсиз хотин-қизлар,

▫️боқувчисини йўқотган эҳтиёжманд хотин-қизлар,

▫️ижтимоий ёрдамга муҳтож I ва II гуруҳ ногиронлиги бўлган хотин-қизлар,

▫️уй-жойини таъмирлашга муҳтож I гуруҳ ногиронлиги бўлган хотин-қизлар,

▫️нотурар жойларда истиқомат қилаётган, ўзининг ёки биргаликда яшовчи оила аъзоларининг номида турар жойи мавжуд бўлмаган хотин-қизлар,

▫️қарамоғида бир ёки ундан ортиқ I ва II гуруҳ ногиронлиги бўлган болалари мавжуд ёлғиз аёллар,

▫️тиббий ҳимояга муҳтож эҳтиёжманд хотин-қизлар,

▫️ҳуқуқий ёрдам олишга муҳтож хотин-қизлар,

▫️психологик маслаҳатга муҳтож хотин-қизлар «Аёллар дафтари»га киритиб борилади ва уларга манзилли ёрдам кўрсатилади.

    Бошқа янгиликлар