Ички ишлар органи фахрийси истеъфодаги полковник Бобораҳимов Ғуломжон Мадаминович вафот этди. Бу ҳақда хабар берган Фарғона вилояти ИИБ Ахборот хизмати ИИБ раҳбарияти ва шахсий таркиби номидан марҳумнинг қариндошлари ва яқинларига чуқур таъзия изҳор этди.
Бабараҳимов Ғуломжон Мадаминович айни дамга қадар Ўзбекистон Республикаси Президентининг Фарғона вилоятидаги Халқ қабулхонаси мудири лавозимида ишлаб келаётган эди.
Бобораҳимов Ғуломжон Мадаминовичнинг юртимиз тинчлиги, халқимиз осойишталиги йўлидаги садоқатли хизмати унинг сафдошлари ва шогирдлари ёдидан ҳеч қачон ўчмайди.






