АсосийJamiyat

Қашқадарёда Халқ депутатлари туман Кенгашлари котибиятлари ташкил этилди

'Қашқадарёда Халқ депутатлари туман Кенгашлари котибиятлари ташкил этилди'ning rasmi

Ўзбекистон Республикаси Президенти томонидан 2020 йил 14 сентябрь куни имзоланган «Халқ депутатлари Кенгашлари фаолияти такомиллаштирилиши муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартишлар киритиш тўғрисида»ги қонунга мувофиқ, Халқ депутатлари Миришкор туман Кенгашининг ўтказилган навбатдаги сессиясида Халқ депутатлари туман Кенгаши котибияти ташкил этилди.

19-Зафар сайлов округидан депутат, Ўзбекистон «Халқ» демократик партиясидан Миришкор туман Кенгаши аъзоси Азамат Ҳамраев Халқ депутатлари туман Кенгаши котибияти мудири этиб тасдиқланди.

Шунингдек, маълум қилинишича,  Халқ депутатлари Косон, Ғузор, Деҳқонобод, Чироқчи, Қамаши туманлари Кенгаши котибиятлари ҳам ташкил этилди.  

    Бошқа янгиликлар