АсосийJamiyat

Бош прокуратура Самарқандда 3 нафар боланинг ўлимига сабаб бўлган заҳарланиш юзасидан маълумот берди

'Бош прокуратура Самарқандда 3 нафар боланинг ўлимига сабаб бўлган заҳарланиш юзасидан маълумот берди'ning rasmi

Куни кеча Самарқанд вилояти, Каттақўрғон тумани, «Гўзал» МФЙ, Қозоқовул қишлоғида бир оиланинг беш нафар аъзоси келиб чиқиши номаълум бўлган заҳарланиш оқибатида жабрлангани ва оиланинг уч фарзанди вафот этгани ҳақида хабар қилинган эди. 

Мазкур аянчли ҳодиса юзасидан Бош прокуратура Матбуот хизмати "darakchi.uz"га қўшимча маълумот тақдим этди. 

Маълум бўлишича, 2021 йил 12 январь куни соат 1000 ларда Каттақўрғон тумани Дўстлик маҳалласида яшовчи Д.Ж. (1986 й.т.), унинг турмуш ўртоғи С.О. (1991 й.т.), вояга етмаган фарзандлари С.П. (10.05.2012 й.т.), М.П. (04.07.2016 й.т.) ва Ш.П. (22.12.2019 й.т.)лар яшаш уйи хонасида ис газидан заҳарланиш аломатлари билан яқин қариндошлари томонидан топилган.

Вояга етмаган С.П., М.П. ва Ш.П.лар ҳодиса жойида вафот этишган.

Суд тиббиёт экспертизасининг бирламчи маълумотида, вояга етмаган С.П., М.П. ва Ш.П.ларнинг ўлими ис газидан заҳарланиш натижасида юзага келганлиги кўрсатилган.

Д.Ж. ва С.О.ларга ис газидан заҳарланиш ташхиси  билан зарур тиббий муолажалар кўрсатилмоқда.

Мазкур ҳолат юзасидан туман прокуратураси томонидан терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда, дейилади хабарда. 

    Бошқа янгиликлар