1

Жазо муддатини ўтаётган шахсларга яқин қариндошлари билан учрашиш вақти узайтирилди

ЖАМИЯТ 14.01.2021, 12:17
Теглар: ИИВ
Жазо муддатини ўтаётган шахсларга яқин қариндошлари билан учрашиш вақти узайтирилди

Ички ишлар вазирлиги Жазони ижро этиш бош бошқармасининг маълум қилишича,  коронавирус инфекцияси касаллиги аломатлари жазо муддатини ўтаётган шахслар ва уларнинг яқинларидан аниқланмаганлигини инобатга олиб, учрашувларни уч суткага узайтириш белгиланди.

Хабарда айтилишича, карантин қоидаларига қатъий риоя этган ҳолда, ҳафтанинг жума, шанба ва якшанба кунлари узоқ муддатли учрашув бериш тавсия этилади.

Шунингдек, жазо муддатини ўтаётган шахсларнинг яқин қариндошлари (шу жумладан 6 ёшдан ошган фарзандлари) учрашувга 48 соатдан кўп бўлмаган муддат оралиғида коронавирусга тест топширгани ва натижа манфийлигини – вирус йўқлигини тасдиқловчи маълумотнома билан келишлари талаб этилади.

Эслатиб ўтамиз, 2020 йилнинг 14 ноябрь кунидан жазони ижро этиш колонияларда жазо муддатини ўтаётган шахсларга яқин қариндошлари билан, карантин талабларига қатъий риоя қилган ҳолда, фақатгина бир сутка давомида узоқ муддатли учрашув берилиши йўлга қўйилган эди.

Шарҳлар

Ички ишлар вазирлигида бир қатор тайинлов амалга оширилди

03.09.2021, 16:22

Ички ишлар вазирлигида бир қатор тайинлов амалга оширилди.Подполковник Нигматов Руфтулло Олимжонович ИИВ Aкадемияси бошлиғининг илмий ишлар ва инновациялар бўйича ўринбосари лавозимига тайинланди.Тайинловга қадар Р.Нигматов Ўзбекистон...
Ҳамширани сочидан тортиб судраган фарғоналик эркак ИИО нинг собиқ ходими эканлиги маълум бўлди

28.08.2021, 07:55

Ижтимоий тармоқларда эркак киши роддомда хамширанинг сочидан тортиб судраб чиқаётганлиги акс этган видеохабар тарқалгани ҳақида хабар берган эдик. Шундан Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳолат юзасидан дастлабки...
Фарғонада қидирувдаги икки қочоқ қўлга олинди

20.08.2021, 12:23

19 август куни Фарғона вилояти ИИБ ЖҚБ ходимлари Жиноят кодексининг 168-моддаси 2-қисмида (фирибгарлик) кўрсатилган жиноятни содир этиб, қидирув эълон қилинган X.J.ni қўлга олишди.Бундан ташқари, Учкўприк...
Фарғонада яшаш хонадонини қиморхонага айлантирган шахс қўлга олинди

01.08.2021, 16:10

28 июль куни Данғара туман ИИБ ходимлари томонидан ўтказилган тезкор тадбир давомида, Тумор МФЙ ҳудудида яшовчи А.Ф яшаш хонадонида 3 нафар шахсларга қимор ўйнашлари учун...
Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1