АсосийJamiyat

Ўзбекистонда айни пайтга қадар коронавирусга қарши эмланганлар сони маълум қилинди

'Ўзбекистонда айни пайтга қадар коронавирусга қарши эмланганлар сони маълум қилинди'ning rasmi

ZF 2001 вакцинаси  синовлари ҳақида кунлик  маълумот тақдим этилди. 

2021 йилнинг 13 январь ҳолатига умумий ташриф буюрганлар - 5929 нафар, коронавирусга қарши ZF 2001 вакцинасининг III фаза синовларида иштирок этган фуқаролар сони жами 2129 кишини ташкил этди.  

Уларнинг ҳаммаси ҳам вакцина билан эмланмаган, айримларига плацебо, яъни вакцина билан бир хил кўринишга эга, ўзида номзод вакцина ёки дори воситасини сақламаган бирикма юборилади. Ушбу синов икки томонлама номаълум бўлганлиги учун на шифокор ва на кўнгилли вакцина ёки плацебо олганини билмайди.  

Кўнгиллилар рўйхатдан ўтишга таклиф этилмоқда!

    Бошқа янгиликлар