Ўзбекистон Гидрометеорология хизматининг хабар беришича, бугун, 15 январда кундуз куни республика ҳудудларига илиқ ҳаво массалари кириб келиши давом этади. Кам булутли, ёғингарчиликсиз об-ҳаво бўлиши кутилмоқда. Баъзи жойларга туман тушиши мумкин. Шарқий йўналишдаги шамол 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳаво ҳарорати 13-18° илиқ бўлади.
Пойтахтимизда ҳаво қуёшли бўлади. Эрталаб туман тушиши мумкин. Кучсиз шамол 3-8 м/с тезликдан кўп бўлмайди. Ҳаво 15-17° илиқгача исийди.
Республиканинг тоғли ҳудудларида ҳаво баҳорий илиқ бўлади. Ёғингарчилик кутилмайди. Эрталаб туман тушиши мумкин. Майин шамол 7-12 м/с тезликда эсади. Қор кўчиши хавфи бор. Кундузи ҳарорат 10-15° илиқгача кўтарилади.






