Мирзо Улуғбек туман ҳокимлиги Матбуот хизматининг хабарига кўра, 2021 йил 15 январь соат 10:00 дан 16.01.2021 йил 16 январь соат 20:00 гача тумандаги объектларда тоза ичимлик суви таъминоти вақтинча тўхтатилади.
Бунга туманда жойлашган Нейрохирургия касалхонаси олдидаги ичимлик суви тармоғида носозлик юзага келиши сабаб бўлган.
Шу муносабат билан қуйидаги манзилларга тоза ичимлик суви таъминоти вақтинча тўхтатилади.
- “Наврўзобод “маҳалласи, “Қорасув” қароргоҳи;
- Нейрохирургия касалхонаси;
- Ахмад Югнакий спорт комплекси;
- Геофизика шаҳарчаси:
- “Uzbekgeofizika” АЖ;
- Мазкур ҳудудда жойлашган 3-маҳаллий қозонхона;
3-маҳаллий қозонхонага сув таъминоти тўхтатилиши сабабли, мазкур ҳудуддаги кўп қаватли уйлар ва “Uzbekgeofizika” АЖда ҳам иссиқлик таъминоти вақтинча тармоқдан узилади.






