АсосийJamiyat

Нега одамлар бирор ҳолат юзасидан ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларга мурожаат қилмасдан ўзи жазолашга қарор қилади?

'Нега одамлар бирор ҳолат юзасидан ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларга мурожаат қилмасдан ўзи жазолашга қарор қилади?'ning rasmi

Бош прокуратура масъул ходими Шокир Назаровнинг таъкидлашича, «Самосуд» шахсларнинг ҳуқуқни муҳофаза қилиш органларига нисбатан ишончсизлиги эмас, қонунларни билмаслиги ёки била туриб менсимаслигидан келиб чиқмоқда.  У бу ҳақда АОКАда ўтказилган «Самосуд»нинг ҳуқуқий оқибатлари, уни олдини олиш бўйича кўрилаётган чоралар» мавзусидаги матбуот анжуманидан маълум қилган. 

" - Тергов жараёнларида шу нарсага гувоҳ бўлдикки, одамлар жаҳл устида ёки ўз хатти-ҳаракатлари қонуний жавобгарликни келтириб чиқаришини билмаган ҳолда «самосуд»га йўл қўяди. Ҳолбуки жиноят кодексида ҳар бир жиноят учун жазо муқаррар эканини белгиланган.  

«Самосуд» натижасида киши — кимнидир жазолаш учун айбдланувчига айланиб қолиши мумкин. Агар улар бу орқали кимгадир тан жароҳати етказса, Жиноят кодексининг 104-, 105-, 109-моддалари бўйича чора кўрилишига олиб келади» , деди  Бош прокуратура масъул ходими.

 

 

 

    Бошқа янгиликлар