АсосийJamiyat

Ўқитувчилар учун устамалар қачондан бошлаб ҳисобланади? Уй-жой ижараси учун шартнома тузилмаган бўлса, у ҳолда қандай йўл тутилади?

'Ўқитувчилар учун устамалар қачондан бошлаб ҳисобланади? Уй-жой ижараси учун шартнома тузилмаган бўлса, у ҳолда қандай йўл тутилади?'ning rasmi

АОКАда ўтказилган матбуот анжуманидан иштирок этган Молия вазирлиги депертамент директори Адҳам Эшжоновнинг таъкидлашича, агар ўқитувчининг ижара шартномаси йўқ бўлса, ижара харажатлари учун ҳисоб-китобини амалга ошириб бўлмайди.  

"Норматив-ҳуқуқий ҳужжатларда, одатда, унинг қачондан кучга кириши кўрсатилади. Агар ҳужжатда сана кўрсатилмаган бўлса, у ОАВда эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради. Олдинги саналар учун ҳужжат асос бўла олмайди.

Демакки, агар ўқитувчи сентябрь ойидан буён бошқа ҳудудда меҳнат қилаётган бўлса ва унинг фаолияти "Олис ҳудудлардаги бюджет ташкилотларига малакали мутахассисларни жалб қилиш чора-тадбирлари"ги Президент қарори талабларига мос бўлса, январь ойидан бошлаб унга қўшимча устамалар тўлаш мумкин бўлади», деди департамент  директори.

 

    Бошқа янгиликлар