АсосийJamiyat

1 мартдан қолоқ мактабларга жалб қилинган олий тоифали ўқитувчилар учун вазирликнинг махсус устамалар жорий қилинади

'1 мартдан қолоқ мактабларга жалб қилинган олий тоифали ўқитувчилар учун вазирликнинг махсус устамалар жорий қилинади'ning rasmi

Бу ҳақда  Халқ таълими вазирлиги Молия департаменти директори Илҳом Сирожев АОКАдаги матбуот анжуманида маълум қилди.

«Халқ таълими вазирлиги томонидан ҳар йили мактабларнинг таҳлили, рейтинги, мактабларни тоифага ажратиш маълумотлари тайёрланади.  

Мактаблар 4 тоифага ажратилган: тўқ қизил рангдаги мактаблар — битирувчилари ОТМга умуман кирмаган мактаблар, қизил рангдагилари 10%га кирган, сариқ ва яшил рангдагилар кўпроқ ижобий натижаларга эришган таълим муассаси ҳисобланади.

Таҳлил натижалари битирувчиларнинг ОТМга кириш кўрсаткичлари, шунингдек, вазирлик томонидан ўтказиладиган ходимларнинг сифат таркибидан келиб чиқилган. Тўқ қизил мактаблар, яъни таълим сифати ўта паст бўлган таълим муассасаларининг аксарияти асосан чекка ҳудудларга тўғри келмоқда.

️Жорий йил 1 мартдан бошлаб компенсациялардан ташқари, вазирлик томонидан таълим даражаси юқори бўлмаган мактабларга жалб қилинган олий тоифали ўқитувчилар учун махсус устамалар жорий қилинади.

Ушбу устамалар миқдори бир вилоятда бир тумандан бошқа туманга жалб қилинганда базавий тариф ставкасининг 50% миқдорида, вилоятдан бошқа вилоятга жалб қилинадиган ўқитувчи педагогларга ҳар ой базавий тариф ставкасининг 100% устама ҳақи белгиланади.  

1 февралдан бошлаб олий тоифали ўқитувчининг базавий тариф ставкаси 2 млн 881 минг сўмга тенглашади. Агар белгиланган устама ҳақлари кўшилганда, бошқа вилоятга жалб қилинган олий тоифали ўқитувчининг базавий тариф ставкаси 5,7 млн сўмга тенглашади.

Олис ҳудудга бориб ишлаш учун олий ва 1-тоифадаги ўқитувчилар бошқа ҳудудда камида 1 йил иш стажига эга бўлиши керак. Жалб қилинган ушбу ўқитувчи-педагоглар мактабларни «тўқ қизил» ва «қизил» рангдан «сариқ» ранг чегарасига олиб чиқиб, натижага эришганда яна бир йил махсус устама тўланиши сақланиб қолинади», - деди департаменти директори.

 

 

 

    Бошқа янгиликлар