АсосийJamiyat

Ўзбекистон аҳолиси сони 34,5 млн нафарга етди

'Ўзбекистон аҳолиси сони 34,5 млн нафарга етди'ning rasmi

Давлат статистика қўмитаси маълумотларига кўра, 2021 йилнинг 1 январь ҳолатига кўра, республиканинг доимий аҳолиси сони 34,5 млн. кишини ташкил этмоқда.

Аҳоли сони ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 653,7 минг кишига кўпайган.

Доимий аҳолининг ўсиш суръати 101,9 % га тенг.

Мамлакатимиз аҳолиси ҳар ойда ўртача 54,5 минг кишига кўпайган.

2020 йилнинг ҳар бир кунида доимий аҳоли сони ўртача 1,8 минг кишига ошган.

Аввалроқ, йил бошидан буён аҳолимизнинг 391,4 минг кишига ёки 1,2 фоизга ошгани ҳақида хабар берган эдик.

    Бошқа янгиликлар