Бугун, 15 январ куни “Ўзметкомбинат” AЖ раҳбариятининг хорижий давлатлардаги олий таълим муассасаларида таҳсил олаётган бекободлик ёшлар билан очиқ мулоқоти бўлиб ўтди. Бу ҳақда комбинат ахборот хизмати хабар бермоқда.
Комбинат бошқарув раиси Жаҳонгир Мустафаевнинг ташаббуси билан “Ёшлар – Янги Ўзбекистоннинг драйвери” шиори остида ўтказилган бу тадбирда металлургия мамлакат иқтисодиёти “драйверлари”дан бирига айланиши учун ёшлар муносиб ҳиссаларини қўшишларига ишонч билдирилди.
Очиқ мулоқотда комбинат раҳбариятининг таклифи билан ёшларнинг расионализаторлик таклифларини қабул қилиб олиш ва уни амалиётга тадбиқ этиш мақсадида комбинат расмий сайтида инновасион ғоялар портали очилди.






