АсосийSport

Ҳабиб Нурмагомедов UFC'га қайтяпти(ми?)

'Ҳабиб Нурмагомедов UFC'га қайтяпти(ми?)'ning rasmi

Енгил вазн тоифасида UFC чемпиони Ҳабиб Нурмагомедов  UFC раҳбари Дэйн Уайт билан учрашди.

Учрашув видеолавҳасини Уайт ўзининг «Твиттер»даги саҳифасида жойлаштирган. Аммо у  учрашув тафсилотлари ҳақида маълумот бермаган.

Нурмагомедов ўтган йилнинг декабрь ойида шу йилнинг январида Уайт билан учрашиш  режалаштирилганини айтган эди.

Ҳабиб Нурмагомедов 2020 йилнинг 24 октябрь куни АҚШлик Жастин Гейджи қарши ўтказиб, ғалабага эришганди ва спортни тарк этганини маълум қилган эди. Айни пайтда Нурмагомедовнинг ҳисобида 29 ғалаба бор. 

UFC раҳбарининг айтишича, спортчи ўттиз жангда ғалаба қозонишни истайди. Бу унинг отаси Aбдлуманнап Нурмагомедовнинг хоҳиши бўлган.

    Бошқа янгиликлар