АсосийJamiyat

“МАN” билан тўқнашган “Damas” хайдовчиси вафот этди

'“МАN” билан тўқнашган “Damas” хайдовчиси вафот этди'ning rasmi

Фарғона вилояти Ўзбекистон туманида 12 январь куни фуқаро Ж.П. “Damas” русумли автомашинасини Дахана-қақир қишлоғи ҳудудида бошқариб кетаётиб, қарама-қарши йўналишда ҳаракатланиб келаётган М.З. бошқарувидаги “МАN” русумли юк автомашинаси билан тўқнашган. Бу ҳақда Фарғона вилояти ИИБ Ахборот хизмати хабар бермоқда. 

ЙТҲ оқибатида, дамас хайдовчиси Ж.П. тан жароҳати олиб, ҳодиса жойида вафот этган.

Мазкур ҳолат юзасидан Ўзбекистон тумани ИИБ ҳузуридаги тергов бўлими томонидан Жиноят кодексининг 266-моддаси 2-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

 

    Бошқа янгиликлар