1

Намангандаги устахонадан 7 дона қимматбаҳо техника ўғриланди

ЖИНОЯТ 16.01.2021, 21:01
Намангандаги устахонадан 7 дона қимматбаҳо техника ўғриланди

12 январь куни Наманган туманида яшовчи фуқаро туман ИИБга ариза билан мурожаат қилиб,унда шу кунга ўтар кечаси номаълум шахс Наманган шаҳрида жойлашган ошхонанинг ертўласида жойлашган компьютер тузатиш устахонаси эшигини бузиб кирган. У ердан умумий нархи 12.000.000 сўмлик 1 дона "Artel" русумли телевизор, 1 дона "Aсer" русумли ноутбук, 3 дона компьютерлар хотираси ва 3 дона флешкасини ўғирлаб кетганлигини маълум қилиб, чора кўришни сўраган. Бу хақда Наманган вилояти ИИБ Ахборот хизмати хабар бермоқда. 

Наманган шаҳар ИИО ФМБ ЖҚБ тезкор вакили ҳамда 1-сонли ИИБ ЖҚБ тезкор вакиллари томонидан олиб борилган суриштирув ҳаракатлари натижасида, ушбу жиноятни Наманган шаҳрида яшовчи, муқаддам Жиноят кодексининг 169-моддаси 3-қисми билан судланган шахс содир этгани аниқланган ва далилий ашё олинган.

Ушбу ҳолат бўйича шаҳар ИИО ФМБ ҳузуридаги ТБ томонидан Жиноят кодексининг 169-моддаси 2-қисми билан жиноят иши қўзғатилган.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1