АсосийJamiyat

Чимбой тумани ҳокими «Equinox» харид қилмайди. Бунга сабаб эшак минган ўқувчиларми?

'Чимбой тумани ҳокими «Equinox» харид қилмайди. Бунга сабаб эшак минган ўқувчиларми?'ning rasmi

Қорақалпоғистон Республикасининг Чимбой туманига яқинда раҳбарлик вазифасига тайинланган Айбек Тажетдинов учун «Equinox» хизмат автомобилини харид қилиш бекор қилинган дея хабар бермоқда Кун.уз нашри.

Аввалроқ Чимбой тумани ҳокими лавозимига тайинланган Айбек Тажетдинов хизматда фойдаланиш учун «Equinox» автомобилини харид қилаётгани ҳақида хабар берилганди.

Kun.uz | Қорақалпоғистон Телеграм-каналида «Чимбойдаги ўқувчилар 8 км узоқликдаги мактабга эшакда боришмоқда» сарлавҳаси остидаги постдан кейин ижтимоий тармоқда турли баҳс-мунозаралар пайдо бўлди. Жумладан, Troll.uz блогида «Чимбой туманида ўқувчилар эшак миниб мактабга қатнамоқда. Шу туманга ҳоким бўлган Aйбек Тажетдинов ҳоким бўлганидан 1 ой ўтиб EQUINOX харид қилган», – деб ёзилди.

 «Автомашина хариди учун пул ҳам ўтказилмаган. Ҳоким ҳозирда ўзининг аввалги Captiva'сида юрибди», – деган ҳокимнинг матбуот котиби Наргиза Толибоева.

Маълумот ўрнида, илгари Вазирлар Кенгаши раисининг биринчи ўринбосари лавозимида, ҳозир эса Чимбой тумани ҳокими бўлган Айбек Тажетдинов «UzAuto Motors» компанияси томонидан ишлаб чиқарилган EQUINOX русумли машинани 349 млн сўмга сотиб олиш бўйича шартномани 2020 йилнинг 21 декабр куни имзолаган эди.

Шартнома муддати 10 кун қилиб кўрсатилган. Aммо Чимбой тумани ҳокимлиги бош ҳисобчиси Захаратдин Жиемуратовнинг Kun.uz мухбирига айтишича, шартнома тўлиқ бекор қилинган. Шартномада кўрсатилган пул ҳам ўтказилмаган.

Бошқа янгиликлар